Мадагаскар вазири вертолётда ҳалокатга учраб, қирғоққача 12 соат сузди

Мадагаскар ҳукумати вазири қутқарув операцияси чоғида ўзи бўлган вертолёт денгизга қулаганидан сўнг 12 соатда қирғоққа сузиб борди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «Esquire»

Маълум қилинишича, қутқарув вертолёти 20 декабрь куни кечқурун мамлакат шимоли-шарқида ҳалокатга учраган кемага ёрдам бериш учун борган. Аммо унинг ўзи ҳам ҳалокатга учраган. Вазир билан биргаликда яна бир хавфсизлик ходими тирик қолган. Кемада ҳалокатида нобуд бўлганлар сони 64 кишига етган, камида 20 киши бедарак йўқолган.

«Ҳозир ўладиган вақтим эмас», — дея маълум қилган 12 соатлик сузишдан сўнг чарчаган полиция вазири Серж Гелле қутқарувчиларга.

«Reuters» хабарига кўра, йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлмаган юк кемаси ҳалокатга учраган. Бунга унинг бортида кўп юк бўлгани ва оқибатда двигателларнинг сувга тўлиб қолгани сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, шу кунгача 45 киши қутқариб олинган.

Мадагаскар президенти Андри Радзуэлина Twitter’да қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган, шунингдек, Гелле ва денгиз бўйидаги Маҳамбо шаҳрига мустақил равишда сузиб борган яна бир офицерни олқишлаган.

Маҳалллий полиция бўлими бошлиғи Зафисамбатра Равоавининг айтишича, Гелле вертолёт ўриндиқларидан бирини сузувчи кема сифатида ишлатган. Серж Гелле вазир этиб тайинланишидан олдин 30 йил давомида полицияда фаолият юритган.

Аввалроқ Япониянинг янги бош вазири Байден билан телефон орқали мулоқот қилганди. Шунингдек, Грецияда бортида Исроил собиқ амалдори бўлган самолёт ҳалокатга учраганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023