АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий этиши мумкин

АҚШ ҳукумати Россия Украинага бостириб кирган тақдирда унга қарши янги санкциялар пакети жорий этиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Вашингтон мамлакатга смартфон, самолёт ва автомобиллар учун асосий компонентлар ҳамда «кўплаб бошқа соҳалар» учун зарур бўлган материаллар экспортини чеклаш бўйича фавқулодда чораларни кўриб чиқмоқда.

АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг исмини ошкор этмаган ходими сўзларига кўра, Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги учун санкция муҳокама қилинган. Экспорт назоратини кучайтириш Россия иқтисодиётига, жумладан, истеъмолчилар, ишлаб чиқариш операцияларига ва бандликка жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтган.

Таъкидланишича, манба тахминий санкцияларни Россия учун «мисли кўрилмаган» деб баҳолаган. Унинг айтишича, агар чекловлар жорий этилса, Оқ уй собиқ президенти Дональд Трамп маъмурияти ва АҚШнинг амалдаги расмийлари Хитойнинг «Huawei» телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчисига нисбатан қўллаган воситалардан фойдаланади.

Маълумот ўрнида, ушбу компания 2019 йилда АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид туфайли қора рўйхатга киритилганидан сўнг «Intel»дан «Qualcomm»гача бўлган IТ соҳасидаги кўплаб йирик чип ишлаб чиқарувчилар у билан ҳамкорликни бузиб, янги буюртмаларни қабул қилишдан бош тортган. Натижада «Huawei» етказиб бериш жараёнидан узилиб қолиб, ўзининг «Honor» суббрендини сотишга мажбур бўлган, шундан сўнг унинг глобал смартфон бозоридаги фаоллиги сезиларли даражада пасайган.

«Агар смартфонлар импортини тақиқлаш АҚШнинг Россияга қарши янги чеклов чоралари қаторига киритилса, оқибати жуда аламли бўлади», — дейди Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раҳбари Герман Клименко.

Аввлроқ АҚШ расмийлари Украинага «босқин»нинг олдини олишни кўзда тутган Россияга қарши янги санкцияларни жорий этиш масаласи устида ишлаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Беларусь Евроиттифоқ санкцияларига жавоб қайтариши маълум қилинганди.

Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео