«Омикрон» штамининг яна бир хавфли аломати аниқланди

Дунёда тарқалиши тез суръатлар билан ўсиб бораётган «омикрон» штамининг яна бир хавфли аломати аниқланди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «MSF»

Маълум қилинишича, ушбу аломат «миядаги туман» бўлиб, бундай пайтда одам ўзини йўқотиб қўяди, ақлий равшанлик бўлмайди, унинг эътиборини аниқ бир нарсага қаратиш мумкин бўлмай қолади.

Қайд этилишича, «омикрон» билан касалланган беморлар кўп ҳолларда касалликни енгил шаклда ўтказади. Бундай ҳолда, беморда энг кенг тарқалган шамоллашникига ўхшаш аломатлар пайдо бўлади. Уларнинг асосийлари томоқдаги оғриқ ва қичишиш, мушаклар оғриғи, чарчоқ, қуруқ йўтал, кечаси терлаш ҳисобланади.

ЖССТ мутахассисларининг таъкидлашича, касалликнинг белгилари 3–14 кун ичида пайдо бўлиши мумкин, аммо кўп ҳолларда ўртача давомийлик 5–6 кунни ўз ичига олади. Бугунги кунга қадар штамм дунёнинг 106 давлатида қайд этилган.

Аввалроқ ЖССТ коронавирус бўйича инсониятни янги хавфдан огоҳлантирганди. Шунингдек, пандемия болалар учун қандай хавфли оқибатларга олиб келгани маълум бўлганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз