Туркияда ИШИД собиқ раҳбарининг «ўнг қўли» 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркия суди 22 декабрь куни ИШИД террорчилик гуруҳи собиқ етакчисининг «ўнг қўли» бўлган Аҳмад Сулаймон ибн Муҳаммадни 8 йилу 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Маълум қилинишича, террорчи 2021 йилнинг май ойида Истанбулда полиция ходимлари ва Миллий разведка ташкилоти ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида Туркия хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.

Таъкидланишича, 2019 йилнинг 27 октабрь куни ал-Бағдодий АҚШ Қуролли кучларининг Идлиб вилоятидаги «Дельта» бўлинмаси томонидан ўтказилган махсус операция чоғида йўқ қилинган. 27 октабрга ўтар кечаси АҚШ қўшинлари саккизта вертолётда Бағдодийнинг бошпанаси жойлашган ерга етиб келиб, мажмуага бостириб кирган ва уни тозалашга киришган.

Ҳужум чоғида беш нафар ИШИД жангариси, жумладан, тўрт нафар аёл ўлдирилган, АҚШ ҳарбийлари ҳеч қандай талафот кўрмаган. Ал-Бағдодийнинг ўзи туннеллардан бирида яширинишга уринган ва ўзи ҳамда икки фарзандини портлатган. Бир кундан кейин террорчининг қолдиқлари денгизга кўмилгани маълум бўлган.

Аввалроқ Ироқда «Дажла амири» лақабли ИШИД раҳбарларидан бири қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, террорчилар Хитойнинг Покистондаги элчисига суиқасд уюштиргани маълум қилинган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз