Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати томонидан 23 декабрь, пайшанба куни бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Қуролли кучлар академияси бўйлаб пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар ва ОАВ вакиллари академия фаолияти, дарс жараёнлари ҳамда машғулотлар жараёни билан танишди, дея хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, Президентнинг 2017 йилнинг 25 апрелдаги қарори асосида янгитдан барпо этилган Қуролли кучлари академияси (собиқ Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти) бугунги кунда юқори бўғин қўмондонлик офицерларини тайёрлайди. Шунингдек, Қуролли кучлар таркибини малакали офицер кадрлар билан бутлаш ҳамда мудофаа қурилиши соҳасида илмий тадқиқотларларни амалга ошириш бўйича вазифаларнинг бажарилишида муҳим ўрин тутади.

Академияда умумқўшин, ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги қўшинларига кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факультети ва Ички ишлар вазирлиги ҳарбийлашган бўлинмалари мутахассисларини тайёрлаш кафедраси каби жами 17 та кафедра фаолият юритиб келмоқда.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Хусусан, унда 4000 дан ортиқ китобга, интернет ва 15 000 дан ортиқ электрон адабиётларга эга Ахборот-ресурс маркази фаолият юритади. Шунингдек, академиянинг музейида ҳам 100 йилдан ортиқ тарихга эга экспонатлар ва қўлёзмалар мавжуд.

Маълумот ўрнида, мазкур ҳарбий олийгоҳ учун номзодларни сифатли танлаш ва уларни ўқишга қабул қилиш тизими 4 босқичдан иборат бўлган тизим асосида олиб борилади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Таъкидланишича, ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлик бўйича ўтказиладиган машғулотлар соати бир неча баробар кўпайтирилган. Ҳар йили такрорланиб ўтказиладиган машғулотларга чек қўйилиб, амалий машғулотлар сифати ва сони оширилган. Жанговар тайёргарлик машғулотларини 2016 йил билан таққосласак, ҳарбий хизматчига ўқув машғулот меъёри 4 баробарга кўпайган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳарбийлари Буюк Британия базаларида малака ошириши ҳақида хабар  берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа саноати лойиҳаларига Хитойни жалб қилмоқчиги маълум қилинганди.