Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов соғлиғидаги муаммо сабаб 23 декбарь куни лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, туманнинг собиқ раҳбари Муҳаммадзокир Маматхонов саломатлиги туфайли ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилди. Вилоят ҳокимининг қарори ҳамда туман Депутатлар кенгаши тасдиғи билан Шуҳрат Мусаев Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, Шуҳрат Мусаев 1973 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Таъкидланишича, янги ҳоким 2021 йил февраль ойидан Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Аввалроқ Ўктам Барноевнинг укаси Умид Барноев Ромитан ҳокими этиб тайинлангани маълум қилинганди.