Термиз шаҳри «Айритом» чегара пункти орқали 23 декабрь куни Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 63 вагонда озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотлари ортилган эзгулик  поезди Мозори Шариф  шаҳрига жўнатилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шу муносабат билан бугун Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Аввалроқ Туркманистон Афғонистонга 1,2 минг тонна гуманитар ёрдам етказиб бергани хабар қилинган.