Эркин Турдимовнинг ўринбосарлари ўзгарди

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нуруллаев Ботиржон Ўткирович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан вазифасидан озод этилди, деб хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Коллаж: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, ушбу лавозимга шу кунга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган Рустам Ражаббоевич Қобилов тайинланди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Асқар Нарзиевич Умаров ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан вазифасидан озод этилди. Ушбу лавозимга шу кунга қадар Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият олиб борган Жабборов Исроил Исмоилович тайинланди.

Рустам Қобилов 2018–2020 йиллар оралиғида Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган.

«Bugun.uz» манбасига кўра, Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармасидан вилоят ҳокимиятига ўтган Исроил Жабборов ўрнини Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган Нажмиддин Сулаймонов эгаллайди.

Самарқанддаги тайинловлар

Сўнгги ҳафтада Самарқанд вилоятининг икки туманида ҳокимлар ўзгарди. Дастлаб Булунғур туманига вилоят прокурори ўринбосари Самандар Остонов ҳоким этиб сайланди. Ушбу туманда раҳбарлик қилган Баҳодир Баҳромов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

Кейинроқ, Оқдарё тумани ҳокими Исроил Жабборов ўрнини Шерзод Қудратов эгаллади. У тайинловга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма