Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 19 декабрь куни соат 05:45 да Қўқон шаҳри Барҳаёт кўчаси 20-уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган. Яшаш хонадонининг 1-қаватига ўрнатилган, резина шланг билан уланган, қўлбола услубда ясалган иситиш печидан газ сизиб чиққан.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Фуқаро табиий газ ҳидини сезмай, эрталаб соат 05:45 да хона чироғини ёқиши оқибатида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Оқибатда 4 киши турли хил даражадаги куйиш тан жароҳати олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли соҳа ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада газ қуйиш шохобчасида «Жигули»нинг газ баллони портлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бири ёғ қиздирилиши оқибатида ёниб кетган.