Наманган шаҳрида қалбаки 19,5 минг доллар ёқиб юборилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Мажбурий мжро бюросининг Наманган шаҳар бўлими иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2021 йил 4 октябрдаги ижро варақасига асосан фуқаро П.Н. ва бошқаларнинг иши бўйича ашёвий далил сифатида олинган 19 500 қалбаки АҚШ доллари тегишли органлар вакиллари иштирокида йўқ қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумот учун, биргина 2021 йилнинг ўтган 11 ойида суд органлари томонидан келган тегишли тартибда йўқ қилиш билан боғлиқ 10 дан ортиқ ижро ҳужжатлари ижроси таъминланган.

Фото: «Bugun.uz»

Қалбаки валюта билан боғлиқ 4 та ҳужжат доирасида умумий ҳисобда 46 650 қалбаки доллар йўқ қилинган.

Аввалроқ Наманганда 330 миллион сўмлик дори воситалари ёқиб юборилганди. Шунингдек, Тошкентда 1,5 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилгани ҳақида хабар берилган.