Ўзбекистонда туман ҳокимликларининг фаолияти KPI асосида баҳоланди. Натижа қандай?

Ўзбекистоннинг 2 туманида маҳаллий ижро ҳокимияти фаолиятини самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказди. Ушбу тадқиқот Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилган.

Фото: «Bugun.uz»

Мазкур тадқиқот учун Қашқадарёнинг Деҳқонобод тумани ва Наманганнинг Косонсой тумани танлаб олинган ҳамда уларнинг маълумотлари асосида ўтказилган. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, пилот туманлар сифатида танлаб олинган Деҳқонобод тумани максимал 100 балдан 57,2 балл тўплаган бўлса, Косонсой тумани 55,8 баллик натижани қайд этган.

KPI асосида туман ҳокимликлари фаолиятини баҳолашда 4 та йўналиш танлаб олинган:

1-йўналиш – Расмий статистик кўрсаткичлар.

2-йўналиш – Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) кўрсаткичлари.

3-йўналиш – Аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатлари.

4-йўналиш – Мустақил сўровномалар ўтказиш.

Дастлабки 3 йўналиш бўйича баҳолашда кўрсаткичларнинг ҳисобот даврида олдинги даврга нисбатан ўсиши ёки ўзгариш асос қилиб олинган. Яъни 2021 йилнинг 1-ярми якунлари бўйича кўрсаткич 2020 йилнинг мос давридаги кўрсаткичлар билан солиштирилган. Шунингдек, туманларнинг кўрсаткичи вилоят кўрсаткичига таққосланиб, уларга тегишли балл берилган.

Тадқиқотда маҳаллий ҳокимликлар фаолияти натижадорлиги (KPI) максимал 100 баллда баҳоланган ва юқоридаги 4 та йўналиш бўйича баллар қуйидагича тақсимланган:

1, 2, 3-йўналишларга – жами максимал баллнинг 60 фоизи;

4-йўналишга – максимал баллнинг 40 фоизи.

Биринчи йўналиш — Расмий статистик кўрсаткичлар бўйича маълумотлар қуйидаги 5 та гуруҳга ажратилган 43 та статистик кўрсаткич асосида шакллантирилган:

— молия-иқтисодиёт, тадбиркорлик, камбағалликни қисқартириш, аҳоли ва ишсизларни ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш (14 та);
— саноат, капитал қурилиш ва коммунал хўжаликни ривожлантириш (7та);
— инвестициялар жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, экспортни ошириш, кичик саноат зоналарини ривожлантириш (8 та);
— қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш даражасини ошириш (8 та);
— ижтимоий соҳани ривожлантириш, ижтимоий инфратузилма билан таъминланганлик сифати ва даражасини ошириш (6 та).

2-йўналиш — барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) бўйича натижалар 10 та статистик кўрсаткич асосида шакллантирилган. Бу кўрсаткичлар жинслар кесимида ишсизлик даражаси (аёллар), ёши катта аҳолига тўғри келадиган банк муассасалари сони, аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси, мактабгача таълим тизими билан қамраб олинган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг улуши, таълим мақсадида интернет тармоғи билан таъминланган мактаблар улуши, таълим мақсадида компьютер билан таъминланган мактаблар улуши, олий таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар сони, марказлашган сув таъминотига эга аҳолининг жами аҳоли сонидаги улуши, марказлашган канализация тизимлари билан таъминланган аҳоли сони улуши ва аҳоли жон бошига маданият ва истироҳат боғлари майдони.

3-йўналиш — аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатлари бўйича натижалар 8 та кўрсаткич асосида шакллантирилган. Унда Президентниг виртуал ва ҳалқ қабулхоналарида рўйхатга олинаётган аҳоли мурожаатлари сони, уларнинг ўсиши, ҳал этилганлик даражаси ва мурожаатлар сонининг ўсиши ҳисобга олинган. Шунингдек, юқоридаги меъзонлар асосида бош вазир қабулхоналарига тадбиркорлар мурожаати ҳам кўриб чиқилган.

4-йўналиш — мустақил сўровномалар ўтказиш бўлиб, унда танлаб олинган туманлардаги аҳоли (уй хўжаликлари) ва тадбиркорлар иштирок этган.

Сўровнома 14 та гуруҳга ажратиллган 66 та саволлардан шакллантирилган:

— туманда бандлик масалалари бўйича олиб борилаётган ишлар (6 та);
— туманда аҳолининг даромадлар билан етарли таъминланганлиги ва аҳоли турмуш даражаси (7 та);
— тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси (5 та);
— табиий газ билан таъминланганлик (4 та);
— электр энергияси билан таъминланганлик (3 та);
— маиший чиқинди олиб чиқиш, экология ва ободонлаштириш (5 та);
— тумандаги транспорт инфратузилмаси (4 та);
— тумандаги алоқа хизматлари инфратузилмаси (3 та);
— мактабгача таълим муассасалари билан таъминланганлик ҳолати ва сифати (3 та);
— мактаб таълимининг сифати (4 та);
— соғликни сақлаш хизматлари сифати (4 та);
— молиявий хизматлар (4 та);
— тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун яратилган шароитлар (8 та);
— тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун яратилган шароитлар” (6 та).

Юқоридаги сўровнома натижаларига кўра, пилот туманлар сифатида танлаб олинган Деҳқонобод тумани максмимал 100 балдан 57,2 балл тўплаган бўлса, Косонсой тумани 55,8 баллик натижа қайд этган.

Маълумот учун, KPI инглиз тилидан таржима қилинганда (Key Performance Indicators) самарадорликликнинг асосий кўрсаткичлари деган маънони англатиб, мақсадларга эришиш даражасини ёки жараённинг оптималлигини ўлчашга ёрдам берадиган рақамли кўрсаткичлар йиғиндиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тартиби жорий этилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма