Ўзбекистонда январь–ноябрь ойларида 63,3 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, республикада 2021 йилнинг январь–ноябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 63,3 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 миллиард киловатт/соатга ошган.

Шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мамлакат миқёсида жами электр қуйидагича тақсимланган:

  • Тошкент вилояти — 23 фоиз;
  • Сирдарё вилояти — 22,7 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти — 19 фоиз;
  • Навоий вилояти — 15,8 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистонда 10 ойда электр энергияси ишлаб чиқариш қанчага ўсгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 17 та электр подстанциясининг қуввати оширилиши ва Ўзбекистон Қирғизистонга қайтариб бериш шарти билан электр энергияси етказиб бериши маълум қилинган.