Рейтинг. Ўзбекистондаги машиналар бир хиллигидан ҳайратланган хорижлик блогер, кечиккан мандат, дўппи челленжи — йилнинг эътиборга лойиқ мемлари
Bugun.uz колумнисти Дилбар Исматуллаева йилнинг энг яхши мемларини тўплади
Бугунги рейтингимизда 2021 йил мемларини кўриб чиқамиз. Хўш, жорий йилда қандай қизиқарли ҳодисалар рўй берди ва мем усталари уларни қай ҳолда тасвирлади?
Яқинда Ўзбекистонда меҳмон бўлган таниқли блогер «Nas Daily» мамлакатдаги ҳамма машиналар «Chevrolet» русумида экани ҳақида гапириб чиққанлиги ёдингизда бўлса керак. «Troll.uz» мазкур ҳодисага атаб мем ясади.





2021 йилда Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида фаоллар билан учрашувда «Тўпаланг» сув омбори лойиҳасига бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов масъул бўлишини таъкидлади. «Худо берган шунча сувимиз турибди, лекин халққа етказиб бера олмаяпмиз. ‘Тўпаланг’ сув омбори катта қийинчиликлар билан барпо қилинган, энди Сурхондарё халқига хизмат қилиши керак. Раматов, бу лойиҳага бошингиз билан жавоб берасиз. Энди ҳалол ишлаган раҳмат олади, ўғрилик қилган лаънат олади. Ўз ҳудудида лаънат олиб, шарманда бўлади», — дея таъкидлаган Президент. Шу мавзуда «Файзбоғ» мемини тақдим қиламиз.

Жорий йилнинг яна бир «қайноқ» ҳодисаси ОТМга кириш имтиҳонлари жавобларининг ҳали кузатилмаган даражада кечикиши бўлди. Муаллиф «Жаноб сатирик»дан шу мавзуда мем:

«Раисбува»дан гибрид ижод намунаси — карикатура-мем. «Раисбува» мазкур мем орқали республиканинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси узилиши ҳолатларини танқид остига олган.

Навбатдаги мем учун изоҳ ҳожат бўлмаса керак. Нишонга урилган, моҳирона, кулгили ва ўйга чўмдирувчи мем. Муаллиф: Жамшид Нурқул

2021 йил Ўзбекистонда марафонлар, минг қадамли юришлар ва озганлар учун мукофотлар каби гаплар қулоққа кўп чалинди. Номаълум муаллифдан шу мавзуда мем:
Биз кўпинча ҳайп мавзулар кетидан қувиб, асосий муаммоларни унутиб қўймоқдамиз. «Осмонимиз эса Ибратсафо».
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг дўппи кийиш борасидаги фикрлари ҳам кўпгина мемлар дунёга келишига сабаб бўлди. 8 декабрь куни Озодбек Назарбеков байрам муносабати билан ўзбекистонликларга йўллаган табригида «Тарихдан маълумки, ҳар бир миллату элатларда миллий урф-одат, анъана ва қадриятларга ҳурмат билан ёндашилган. Хусусан, дўппи, беқасам тўн, шойи белбоғ каби халқимизнинг миллий либослари бугунги кунда ҳам ўз қадрини, баҳосини йўқотмаган. Ана шу қадриятларга садоқат билан қараб, миллий анъаналарни тарғиб этиш учун янги ташаббусни бошладик. Эндиликда Маданият вазирлиги ходимлари одатдаги иш кунида ўзбек миллий бош кийими саналган дўппи кийишади. Мазкур ташаббус орқали миллий анъаналар тарғиб этишда намуна кўрсатишни мақсад қилганмиз» деган эди. «Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов ушбу воқеага қуйидаги карикатура билан муносабат билдирган.

Маълумот учун, маданият вазири 2021 йил 20 декабрь куни бўлиб ўтган «Тошкент ёшлар форуми»даги чиқишида журналистлар мазкур воқеа бўйича берган саволга «бу масалада шу даражада пастга тушгим келмаяпти. Бу ерда ҳақлигимни миллион фоиз биламан. Шу миллатнинг вакили сифатида ҳаммамиз дўппи кияйлик дейишга ҳақим бор. Бу зўрлаш ёки мажбурлаш эмас. Мен шунчаки ҳаммага эслатдим. Кўчада ёшлар чеченларнинг дўпписини кийиб юрибди, уларга ҳеч ким индамаяптику, мен дўппи киймоқчи бўлсаларинг, бу биздаям бор, ўз ота-боболаримизнинг бош кийимини кийинглар деган маънода айтгандим», — деб жавоб берди. Қуйидаги мем муаллифи: «satira.uzb»

Навбатдаги мем ҳам «satira.uzb» лойиҳаси аъзоси Қувонч Ғайратовга тегишли. Унда ажрим ҳолатларига бўлаётган сунъий тўсиқлар, ажримни камайтириш учун зўраки ҳаракатлар ва уларнинг натижасида жабр кўраётган қатлам дарди акс этган дейиш мумкин.


Яна бир муаллиф Қувончбек Исаевич ёшлар орасида авж олган саводсизлик ҳолатларини ўз меми орқали кулги остига олмоқда.
Бизда ҳозирча шулар. Яна рейтинглашгунча деб қоламиз. Саломат бўлинг!
Дилбар Исматуллаева тайёрлади
Юқоридаги рейтинг муаллифнинг субъектив баҳоси бўлиб, таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.