Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳ кўчасида 23 декабрь куни «Лада 2115» ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, ҳаракатланиб кетаётган фуқаро О.Н. бошқарувида бўлган 2007 йилда ишлаб чиқарилган «Лада 2115»да ёнғин содир бўлганлиги ҳақида ФВБга хабар берилган. Воқеа жойига ЁҚE соат 18:17 да етиб бориб, ёнғин соат 18:35 да ўчирилган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчи зудлик билан машинани йўлнинг четки қисмига тўхтатиб, ёнғин хавфсизлигига хабар берган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат натижасида жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Учтепа туманида 20 декабрь куни ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин содир бўлганди.