Тошкент вилояти Янгийўл туманида 14 октябрь куни «Damas» пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, М-39 автомобиль йўлининг 832-километрида ҳайдовчи Ў.Д. «Damas»ни бошқараётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда Ф.А.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда Ф.А. тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Аввалроқ Наманган вилояти Учқўрғон туманида «Lacetti» уриб юборган велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.