Туркияда лира курси пасайиши сабаб муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиладими?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон турк лираси курсининг рекорд даражада пасайиши фонида мамлакатда муддатидан олдин президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш имкониятини қатъиян рад этди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Apollo Magazine»

Маълум қилинишича, давлат раҳбари бу ҳақда ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт» партиясининг парламентдаги фракция йиғилишидаги чиқишида айтиб ўтган.

«Эълон қиламанки, сайлов 2023 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади. Эрта сайловлар бўлмайди. Мен бу масалага нуқта қўяман», — деган давлат раҳбари.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, республика ҳукумати «нима қилаётганини ва қаерга кетаётганини билади». «Халқимизга на фоиз, на инфляция билан босим ўтказмаслигимизни билдирдик ва бунинг учун курашяпмиз. Биз янги ютуқ ёқасидамиз. Биз хоҳлаган натижаларга эришамиз», — деган Туркия президенти.

Таъкидланишича, 21 декабрь куни Туркия ҳукумати аҳолининг турк лирасидаги хусусий омонатини ҳимоя қилиш мақсадида мамлакат молиявий амалиёти учун ечим тақдим этган. Унга кўра, жисмоний шахслар давлат кафолати остида лирада муддатли омонат ҳисоб варағини очиши мумкин бўлади, ҳисоб варақни ёпиш кунида эса валюта курсининг ўзгариши ёки фоиз ставкасининг ўзгариши натижасида рентабелликнинг пасайиши туфайли маблағларини йўқотмаслиги кафолатланади. Бундай омонатларни 3, 6, 9 ва 12 ойга очиш мумкин.

Қайд этилишича, турк лираси кескин пасайиб кетган ва фақат ноябрь ойида 2021 йил бошига нисбатан деярли учдан бирига тушган. Бунга сабаб расмийлар босими остида Марказий банкнинг кредит ставкасини пасайтиришда давом этаётган сиёсати ҳисобланади. 20 декабрь куни лира бир доллар учун 18 лирага тушган. Бироқ ҳукумат молиявий барқарорликни тиклаш бўйича янги чораларни эълон қилганидан сўнг миллий валюта бир неча соат ичида сўнгги ҳафталарда йўқотилган қийматнинг 30 фоизини қайтариб олган. Ҳозир курс бир доллар учун 13 лира атрофида баҳоланмоқда.

Аввалроқ Эрдўғоннинг баёноти турк лирасининг расмий курсини туширганди. Шунингдек, президент лира курси пасайиши сабабли молия вазирини истеъфога чиқарганди.

АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади