Тошкент шаҳридаги «Космонавтлар» метро бекатида 23 декабрь куни ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Тошкент метрополитени» ва Фавқулодда вазиятлар  вазирлиги ахборот хизматлари ҳолат юзасидан дастлабки маълумотни эълон қилди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, соат 12:10 атрофида «Космонавтлар» метро бекатида 34-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланган. Шу сабаб йўловчилар вагондан туширилиб, хавфсизлик чоралари кўрилган.

Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида поезд техник кўрикдан ўтказиш учун депога томон ҳаракатланди. Шунингдек, мазкур ҳолатда жабрланганлар йўқлиги айтилган.

ФВВнинг маълум қилишича, 3-вагонида техник сабабларга кўра, сақлагич (предохранитель) куйганлиги ёки тормоз колодкаси сиқиб қолгани тахмин қилинмоқда. Воқеа жойида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Воқеа жойига шаҳар ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.

Аввалроқ Тошкент метросида иккита поезд тўқнашиб кетгани айтилган хабарга изоҳ берилганди. Бунда техник сабабларга кўра йўловчилар Ғафур Ғулом станциясида ҳаракатланувчи таркибдан тушиб, захирага келган навбатдаги поездга ўтказиб юборган пайтда олинган.