Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яман пойтахтига авиазарба берди

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яман пойтахти Сана шаҳрига авиазарба берди. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Фото: «Al Jazeera»

Маълум қилинишича, зарба Яманнинг бош стадиони ҳудудидан қурол-яроғларни олиб чиқиш тўғрисидаги ультиматум ижроси учун белгиланган муддат тугаганидан сўнг берилган.

«Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалициясининг жанговар самолётлари Сана пойтахтига икки марта рейд ўтказиб, пойтахт марказидаги таъминот лагерига зарба берди», дея маълум қилган шаҳар ҳокимиятдаги манба.

Саудия Арабистони баёнотида айтилишича, хусийларга берилган вақт ичида улар стадиондан лагерга қурол олиб ўтган ва 9 та қуролли омборга киришга муваффақ бўлган.

Таъкидланишича, 24 декабрь куни эрта тонгда араб коалицияси хусийлар миллий футбол жамоаси жойлашган ва машғулотлар ўтказадиган Санадаги «Ал-Таура» стадионидан қуролларни олиб чиқиш ультиматумига риоя қилиш учун берилган олти соатлик муддат тугаганини эълон қилган.

Коалициянинг стадионни тозалаш талабига жавобан Яманнинг «Ансор Аллоҳ» гуруҳи етакчиларидан бири Муҳаммад Али ал-Ҳусий БМТ вакилларини Сана шимолида жойлашган спорт шаҳарчасидаги «Ат-Таураҳ» стадионига боришга ва қуроллар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текширишга чақирган. У саудияликларнинг ҳаракатларини Исроилнинг Ғазо секторини бомбардимон қилишига қиёслаган.

Аввалроқ Саудия Арабистони ал-Ақсо масжидига қилинган ҳужумни қоралаганди. Шунингдек, мамлакат Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини айтганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз