Онанинг ковидга чалиниши чақалоқ саломатлигига қандай таъсир қилиши маълум бўлди

Онанинг ковидга чалиниши чақалоқнинг саломатлигига қандай таъсир қилиши ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда россиялик шифокор Валерий Вечоркога таяниб, «Газетa.ru» хабар берди.

Фото: «Газетa.ru»

Маълум қилинишича, ҳомиладорлик вақтида коронавирус инфекциясига чалинган аёллар одатда соғлом фарзандлар дунёга келтиради.

«Болалар, асосан, соғлом туғилади. Қоидага кўра, чақалоқлар ўзини яхши ҳис қилади. Аммо, афсуски, баъзида касалликдан тузалмагунича уларнинг онасини шифохонада қолдиришга тўғри келади», — дейди мутахассис туғруқ пайтида SARS-CоV-2 билан касалланган аёллар сони тобора камайиб бораётганини қўшимча қилган ҳолда.

Аввалроқ коронавирус оғир кечган беморлар ўлимига кўпроқ нима сабаб бўлаётгани айтилганди. Шунингдек, коронавирусни бутунлай йўқ қилиш имконияти баҳоланган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз