Бельгияда эркак тўққизинчи марта коронавирусга қарши эмланишга уринди

Бельгияда коронавирусга қарши тўққизинчи марта эмланмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда «BFM TV» телеканали хабар берди.

Фото: «WHO»

Телеканал хабарига кўра, қоидабузар эмланиш пункитига келиб, ҳар сафар янги гувоҳнома тақдим этган. Полиция, ўз навбатида, бу одам ўзини эмланишни истамаганларга санитария серрификатини олишга ёрдам берганини тахмин қилмоқда.

Шу билан бирга, гумонланувчи бундай хизматлар учун пул олган бўлиши мумкинлиги айтилган. Шу муносабат билан фуқаролик даъвоси орқали судга шикоят қилиш режалаштирилган.

Таъкидланишича, ҳуқуқбузарнинг хизматидан фойдаланганлар ҳам жазодан қочиб қутула олмайди. Бельгиянинг айрим нашрларига кўра, уларнинг шахси аллақачон аниқланган.

Аввалроқ коронавирус ва шамоллаш ўртасидаги 7 та фарқ маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ коронавируснинг оғир кечишига сабаб бўладиган омилни айтганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз