Франция ҳукумати 1954–1962 йиллардаги Жазоир уруши билан боғлиқ суд ишлари ва полиция тергов архивларини махфийликдан чиқарди. Бу ҳақда «Le Monde» хабар берди.

Фото: «Інформатор»

Маълум қилинишича, 10 декабрь куни мамлакат маданият вазири Розелин Башло-Наркин тарихий хотирани мустаҳкамлаш сифатида архив ҳужжатларини ошкор қилиш ниятини билдирган. Унинг таъкидлашича, бу қадам Париж ва Жазоир ўртасидаги ҳақиқатга асосланган муносабатларни тиклашга ҳисса қўшиши керак.

Идоралараро фармонга кўра, эндиликда 1954 йил 1 ноябрдан 1966 йил 31 декабргача бўлган даврда Жазоир урушига оид ишлар доирасида тузилган давлат архивлари материалларини эркин кўриб чиқиш мумкин. Газетанинг ёзишича, бу қарорсиз улар билан танишига фақат ҳарбий можародан 75 йил ўтибгина русхат бериларди.

Жазоир уруши — Франция мустамлакачи маъмурияти ва мамлакатнинг Париждан мустақиллиги учун курашган мухолифат вакиллари ўртасидаги қуролли тўқнашув. Аслида исёнчилар урушда мағлуб бўлган, аммо кейинчалик Франция Жазоир мустақиллигини тан олган.

Аввалроқ Хитойда Си Цзиньпин ҳақидаги махфий ҳужжатлар эълон қилинганди. Шунингдек, Бразилия федерал полицияси мамлакат президенти Жаир Болсонаруни Олий сайлов судига хакерлар ҳужуми юзасидан ошкор қилинган махфий тергов иши бўйича кўрсатма беришга чақирилганди.