Канадалик олимлар коронавирусга қарши самарали ҳимоя воситасини топди

Канададаги Ватерлоу университети олимлари соф мис ёки мис зарраларини ўз ичига олган бирикмалар SARS-CоV-2 вирусини тезда фаолсизлантириши ёки йўқ қилиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда «APL Materials» журналида чоп этилган мақолада маълум қилинди.

Фото: «Business Insider»

Маълум қилинишича, тадқиқотчилар 6 хил юпқа мис ёки мис оксиди қопламасининг генетик жиҳатдан SARS-CоV-2’га ўхшаш коронавируснинг HCоv-229E тури билан ўзаро таъсирини ўрганган.

Маълум бўлишича, мис ва мисни ўз ичига олган бирикмалар вирусга қарши таъсирга эга. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, мис қопламаси тиббий ниқоблар матосида қўлланиши мумкин, бу эса уни таққанда ҳимояни сезиларли даражада оширади.

Маълумот ўрнида, Италиялик олимлар Ўрта Ер денгизи парҳези организмда коронавируснинг оғир шакли ривожланиши хавфини камайтириши мумкинлигини аниқлаганди.

Маълум қилинишича, тадқиқотчилар Ўрта Ер денгизи парҳезининг коронавирус инфекцияси ривожланиш хавфига бўлган таъсирини кўриб чиққан. Таъкидланишича, Италия, Испания, Греция ва бошқа мамлакатлар аҳолиси томонидан Ўрта Ер денгизи парҳези давомида анъанавий равишда истеъмол қилинадиган озиқ-овқатлар саратон ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфини ҳам камайтиради.

Қайд этилишича, Ўрта Ер денгизи парҳезида бир нечта витаминлар, минераллар, ёғ кислоталари ва коронавирусга қарши потенциал фаолликка эга фитокимёвий моддалар мавжуд. Соғлом овқатланиш одатлари яллиғланиш ва иммунитет тизимига таъсир қилади ва SARS-CоV-2 коронавируси келтириб чиқарадиган оғир ўткир респиратор синдромга қарши ҳимоя таъсирига эга бўла олади.

Келтирилишича, Ўрта Ер денгизи парҳези сабзавот, мевалар, ёнғоқ, дуккакли ўсимликлар (нўхат, ловия ва ясмиқ), қайта ишланмаган зайтун мойи ва балиқни ўз ичига олади.

Аввалроқ Кореяда ўзбекистонлик фуқарода «омикрон» штами аниқланганди. Шунингдек, коронавируснинг «омикрон» штамига қарши вакцина қандай бўлиши керакли маълум бўлган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз