«Омикрон» штами билан касалхонага ётқизилиш кўрсаткичи неча фоизни ташкил этиши айтилди

Коронавируснинг «омикрон» штами билан касалланган беморларнинг «дельта»ни юқтириб олганларга қараганда касалхонага ётқизилиш эҳтимоли 50–70 фоизга камроқни ташкил этади. Бу ҳақда Буюк Британия соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги тадқиқотига таяниб, «The Guardian» хабар берди.

Фото: «РБК»

Дастлабки маълумотларга кўра, «омикрон» штами билан касалланганлар «дельта»га чалинган беморларга нисбатан интенсив терапияга 31–45 фоиз камроқ юборилади.

Қайд этилишича, айни пайтда «омикрон» штами билан касалланганларнинг 10 фоизи илгари коронавирус билан касалланган. Агентлик, шунингдек, Буюк Британияда қўлланиладиган вакциналар янги штамдан ҳимоя қилишда унчалик самарали эмаслигини айтган, аммо кучайтирувчи доза инфекциянинг олдини олишга ёрдам беришини очиқлаган.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Сажид Жовиднинг айтишича, коронавируснинг «омикрон» штами билан касалланганларнинг касалхонага ётиш эҳтимоли камроқ экани ижобий маълумотдир.

Аввалроқ олимлар коронавирусга чалинган беморларни даволовчи ўсимликни аниқлаганди. Шунингдек, олимлар коронавирус яна қандай касалликка сабаб бўлишини маълум қилган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз