«Омикрон» штамининг тарқалишини секинлаштириш усули маълум қилинди

Россиялик шифокор ва телебошловчи Александр Мясников коронавируснинг омикрон штами тарқалишини секинлаштириш усулини маълум қилди. Бу ҳақда мутахассис ўзининг Telegram каналида ёзди.

Фото: «Euronews»

Унинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши интранасал (бурунга сепиладиган) вакцинани эрта жорий этиш «омикрон»нинг тез тарқалишини секинлаштириши мумкин. «Унинг кўпайишини аниқ кириб борадиган жойда — бурунҳалқум йўлида тўхтатиш керак», — деб ёзган мутахассис.

Таъкидлашича, вакцина ёрдамида вирусни юқтиришнинг олдини олиш энг яхши усул ҳисобланади, чунки у инфекциядан энг самарали ҳимоядир. Маълумот ўрнида, америкалик олимлар «омикрон» штамининг яширин даври неча кун давом этишини аниқлаганди.

Маълум қилинишича, коронавируснинг «омикрон» штами аломатлари SARS-CоV-2’нинг олдинги штамлари аломатидан эртароқ пайдо бўлиши мумкин. Унга кўра, «омикрон»нинг инкубация (яширин) даври одатда, уч кун, максимал 1 ҳафтадан иборат. «Шунинг учун ҳам касаллик тезроқ тарқалади. Инкубация даврининг камлиги, штамга тезроқ тарқалиш учун замин яратади», — дейди анестезиолог ва Жонс Ҳопкинс университети тиббиёт факультетининг реанимация бўлими шифокори Анита Гупта.

Унинг аниқлик киритишича, ковид синдромининг ривожланиш тезлигига кўплаб омиллар, жумладан, ёш, сурункали касалликларнинг мавжудлиги ва эмлаш таъсир қилади. Янги SARS-CоV-2 штами — «омикрон» биринчи марта ноябрь ойининг охирида Ботсвана ва Жанубий Африкада аниқланган. Унда патоген ҳужайраларни юқтириш учун зарур бўлган С-оқсилидаги ўнлаб мутация мавжуд. Тахминларга кўра, бу вариант дастлаб иммунитет танқислиги бўлган одамнинг танасида ривожланган.

Aввалроқ Австралияда «AstraZeneca» вакцинасини ишлаб чиқариш маъқуллангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Хитойда коронавирусга қарши тўртинчи вакцина маъқуллангани маълум қилинган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз