Янгиликлар - 10:16 · 24.12.2021

Ўзбек–қирғиз чегарасида 3 балли зилзила содир бўлди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида 24 декабрь куни 3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик маркази ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Twitter / @mchsing

Маълум бўлишича, ҳодиса Тошкент вақти билан соат 10:04 да содир бўлди. Зилзила координаталари 40,3 градус, шимолий кенглиги 71,1 градус шарқий узунликни ташкил қилган.

Қайд этилишича, зилзила магнитудаси 3 балга етган. Шуниндек, унинг эпицентри Тошкентдан 191 км жанубий-шарқда жойлашгани айтилган.

Bugun — LIVE