Ўзбекистон январь–ноябрь ойларида хориждан 2,6 миллион дона телефон импорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 173,8 миллион долларга тенг бўлган 2,6 миллион дона телефон импорт қилган. Кўрсаткий 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 миллион донага ошган.

Шунингдек, қуйида Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинган:

  • Хитой – 88 миллион;
  • Вьетнам – 68 миллион;
  • Ҳиндистон – 10 миллион;
  • Қозоғистон – 5,3 миллион;
  • БАА – 1,6 миллион;
  • Германия – 647 минг;
  • Россия – 175,8 минг доллар.

Аввалроқ Ўзбекистон январь–октябрь ойларида 2,2 миллион дона мобиль телефон импорт қилган. Шунингдек, мамлакатда 2020 йилда қанча телефон ишлаб чиқарилгани айтилганди.