«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари мамлакатда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 25 декабрь куни республиканинг барча ҳудудларига совуқ антициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларда қор ёғади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17–22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат 0–10 даража илиқни, шимолда кечаси 3–8 даража совуқни, кундузи 0–5 даража совуқни ташкил этади.

Қайд этилишича, якшанба куни мамлакатнинг барча ҳудудларида ёмғир қорга айланади. Шимолда ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи -3 даража совуқни, шимолда кечаси 9–14 даража совуқни, кундузи 0–5 даража совуқни ташкил этади.

Душунба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик эҳтимоли кам, кечаси ҳарорат 3–8 даража совуққача пасаяди. Кундузи 2–3 даража совуқдан юқори бўлмайди. Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.