«Ўзгидромет» хизмати Қамчиқ довонида қор ёғиши, кўринувчанлик 50 метргача чекланишини билан боғлиқ шторм огоҳлантириш эълон қилди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 26–27 декабрь кунлари Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Шунингдек, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17–22 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.