Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 50 ёшли аёлни аввал уриб, кейин зўрлаган 40 ёшли ўзбекистонлик эркак ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, «78.ru» хабар берди.

Фото: «Kursiv.kz»

Маълум қилинишича, 22 декабрь куни полицияга 50 ёшли аёл мурожаат қилиб, ўзи билан бирга яшаган ҳамроҳи томонидан калтакланганини айтган. Воқеа Подолская кўчасидаги уйнинг кираверишида содир бўлган. Чордоққа чиқиш жойи яқинида 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси аёлга ҳужум қилиб, унинг кўкраги ва юзига уриб, кейин зўрлаган.

Қайд этилишича, кўрсатилган манзилда полиция Россияда рўйхатдан ўтмасдан яшаётган ўзбекистонлик эркакни қўлга олган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Аввалроқ Россиянинг Тихвин шаҳрида 17 ёшли қизни зўрлаган ўзбекистонлик 28 ёшли йигит қўлга олингани ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида 13 ёшли қизни зўрлаган 20 ёшли ўзбекистонлик йигит ушлангани хабар берилганди.