Самарқанд вилояти Ургут туманидаги кийим-кечак бозорида 14 декабрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа соат 09:10 атрофида Мерганча МФЙ ҳудудида жойлашган кийим-кечак бозорининг 6 та дўконида содир бўлган. Ҳодиса жойига ФВВнинг вилоят бошқармасидан 6 та ёнғин ўчириш экипажи етиб бориб, ёнғин соат 10:14 да тўлиқ бартараф этилган.

Оқибатда дўконларнинг 100 квадрат/метр майдони ёниб зарарланган. ФВВ ходимларининг ҳаракатлари натижасида бошқа дўконларга ёнғин ўтишининг олди олинди. Бунда жабрланганлар ва қурбонлар бўлмаган.

Аввалроқ Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлганди.