Дунёнинг янги миллиардерлари рўйхати эълон қилинди

АҚШнинг молиявий ва иқтисодий мавзуларда фаолият юритувчи «Forbes» журнали дунёнинг энг машҳур янги миллиардерлари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда журнал веб-сайтида хабар берилди.

Фото: «Betslive»

Журналнинг қайд этишича, янги миллиардерлар рўйхатидаги энг бой одам «Las-Vegas Sands» казино ва курортлар тармоғи асосчисининг беваси Мириам Адельсон бўлган. Унинг компаниядаги мерос улуши 27,1 миллиард долларлик бойлигининг катта қисмини ташкил қилади.

Таъкидланишича, 2021 йилги янги миллиардерлар рўйхати нафақат бизнесменлар, балки бошқа соҳа вакилларини ҳам ўз ичига олган. Хусусан, ундан қўшиқчи ва «Fenty Beauty» брендининг асосчиси Риҳанна ҳам ўрин олган. У компаниянинг 50 фоизига эга бўлиб, бойлиги 1,7 миллиард долларни ташкил этади. Шунингдек, у барбадослик биринчи миллиардерга айланган. «Forbes» рўйхатига, шунингдек, «Microsoft» компанияси асосчисининг собиқ рафиқаси Мелисса Гейтс ҳам 1,6 миллиард доллар бойлик билан киритилган.

Қайд этилишича, янги миллиардерларнинг энг кўпини Хитой фуқаролари ташкил этган. Уларнинг сони 160 кишини ташкил этган. 100 нафар янги миллиардер АҚШдан, Германия ва Ҳиндистондан эса ҳар биридан 20 нафар киши миллиардерлар қаторидан жой олган. Ҳаммаси бўлиб рўйхатдан 400 киши жой олган, уларнинг умумий бойлиги 1 триллион доллардан ошган.

«Ethereum» блокчейн платформаси ва худди шу номдаги капиталлашув бўйича иккинчи йирик криптовалюта асосчиси Виталик Бутерин «Forbes» талқини бўйича энг кўзга кўринган янги миллиардерлар рўйхатига киритилди.

«Forbes» маълумотларига кўра, Бутериннинг бойлиги тахминан 1,3 миллиард долларни ташкил қилади. Ҳозирги вақтда «Ethereum» капиталлашуви, «Coinmarketcap» маълумотларига кўра, 490 миллиард долларни ташкил этади.

Аввалроқ «Ethereum» платформаси ва рақамли валюта асосчиларидан бири, россиялик 27 ёшли Виталик Бутерин дунёдаги энг ёш криптовалюта миллиардери бўлганди. Шунингдек, «Forbes» дунёнинг энг ёш миллиардерини маълум қилганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023