АҚШнинг Огайо штати университети олимлари коронавирус инфекцияси тарқалишининг яна бир усулини топди. Бу ҳақда таълим муассасаси сайтида хабар берилди.

Фото: «Los Angeles Times»

Унга кўра, антитаначалардан қочиш мақсадида ҳужайра деворлари ичида қолиш ва ҳужайралар ўртасида тарқалиш учун SARS-CoV-2 вирусли заррачаларнинг тарқалишини чеклайди.

«Ўйлашимизча, бу тарқалишнинг ер ости шакли ҳисобланади. Бунда SARS-CоV-2 ҳужайрадан ҳужайрага самарали тарқала олади, чунки бундай шароитда одамнинг иммунитети уни деярли тўсиб қўёлмайди», — дейди вирусолог Шан-Лу Лю.

Таъкидланишича, коронавирус ҳужайралар орқали тарқалса, антитаначалар самарасиз бўлиб қолади.

Аввалроқ ЖССТ антитаначалар коронавируснинг қайси штамига самарасиз эканини айтганди. Шунингдек, организмдаги юқори антитаначалар кўрсаткичи коронавирусга қайта чалинишдан ҳимоя қилмаслиги аниқланганди.