Аввалроқ африкалик шифокор «омикрон» штамининг аломатларини маълум қилганди. Шунингдек, италиялик олимлар унинг илк суратини кўрсатганди.
Британиялик олим мато ниқоблар «омикрон» штамидан ҳимоя қилолмаслигини айтди
Шунингдек, у қандай ниқоблардан фойдаланиш кераклигини очиқлади
Коронавируснинг «омикрон» штамидан ҳимояланишда мато ниқоблар деярли фойдасиз экани маълум қилинди. Бу фикрни Жорж Вашингтон университетининг соғлиқни сақлаш сиёсати ва менежменти профессори Лиана Вэнга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда мутахассислар кўп одамлар тўпланадиган жойда «N95» синфидаги ниқоблар ва респираторлардан фойдаланишни маслаҳат беради, чунки унинг фикрича, бундай ҳимоя воситалари кичик заррачаларнинг бурун йўлларига киришига тўсқинлик қилади.
«Мато ниқоблар безакдан бошқа нарса эмас. ‘Омикронʼ штамида эса улар умуман фойдасиз», — дейди Вэнь. Мутахассиснинг маслаҳат беришича, уч қатламли жарроҳлик ниқобини таққан маъқулроқ. «Сиз жарроҳлик ниқоби остидангина мато ниқобни тақишингиз мумкин, аммо унинг бир ўзини эмас», — дейди у.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 26 ноябрь куни Африканинг жанубида топилган B.1.1.529 коронавирус штамини юнонча «омикрон» ҳарфи билан белгилаган. ЖССТ баёнотида айтилишича, бу штамм кўп сонли мутацияларга эга, уларнинг баъзилари хавотирга солмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, коронавируснинг «омикрон» штами ҳозиргача 110 та давлатда қайд этилган.