Исроил мудофаа кучлари аскарларига ҳарбий ва чегара объектларига ҳужум қилган пайтда зарарсизлантириш учун фаластинликларга қарата ўқ узишга рухсат берди. Бу ҳақда Исроилнинг «Kan» газетаси маълум қилди.

Фото: «Middle East Monitor»

Қайд этилишича, Исроил мудофаа кучлари фаластинликларга тош ва «Молотов коктейллари»ни улоқтирганига қарши ўқотар қуролдан фойдаланиш қоидаларини белгиловчи йўриқномага ўзгартириш киритган. Унга кўра, бундан буён аскарларга жиноят содир этилган жойдан қочиб кетиши мумкин бўлган ҳужумчиларга ўқ узишга рухсат берилади.

Ҳужжатларнинг аввалги қоидаларида фақат ҳужум вақтида қўлга олинганларни зарарсизлантириш учунгина ўт очишга рухсат берилган. Аммо уларга орқа томондан ўқ узиш тақиқланган бўлган.

Аввалроқ Исроил ва Фаластин ўртасидаги муаммони ҳал қилишнинг энг яхши ечими маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ Исроил–Фаластин тўқнашувлари оқибатида етказилган зарар миқдорини баҳолаганди.