Чекиш, нотўғри овқатланиш ва гигиена қоидаларига нотўғри риоя қилиш коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини ошириши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда терапевт, тиббиёт фанлари номзоди Алексей Хухревга таяниб, «Известия» маълум қилди.

Фото: «Vatican News»

Унинг сўзларига кўра, инсон шиллиқ қаватининг сифати аксарият ҳолларда вирусли касалликларга чидамлилигини кўрсатади. Агар шиллиқ қават етарли миқдорда ҳимоя моддаларини ишлаб чиқарса, вируснинг танага кириши қийинроқ бўлади. Аммо агар одам, масалан, тамаки чекса, шиллиқ қават яллиғланади ва у орқали инфекция одамга тезроқ юқади. Нотўғри овқатланиш ҳам касалликка чалиниш эҳтимолини оширади.

«Агар одам тўғри овқатланмаса, озгина сув ичса ва кўп овқатланса, у доимо ошқозон қайнашидан қийналади, бу кислота шиллиқ пардаларни куйдириб, уларнинг қуруқлашишига олиб келади», — дейди Хухрев.

Мутахассиснинг қайд этишича, овқатланишдан олдин қўл ювмаслик одати ҳам касалликка чалиниш хавфини оширади, чунки коронавирус грипп каби ифлос қўллар орқали юқади.

Аввалроқ дунё аҳолиси коронавируснинг янги мутацияси хавфи ҳақида огоҳлантирилганди. Шунингдек, ЖССТ коронавируснинг асосий ташувчилари ким эканини маълум қилганди.