«Омикрон» штамининг фақат эмланганларда кузатилаётган иккита аломати маълум бўлди

Коронавируснинг «омикрон» штами фақат эмланган одамларда пайдо бўлиши мумкин бўлган ўзига хос аломатларга эга экани маълум қилинди. Бу ҳақда «Express» хабар берди.

Фото: «The Moscow Times»

Қайд этилишича, умуман олганда, CОVID-19 юқори иситма, йўтал, таъм ва ҳидни йўқотиш билан тавсифланади. «Омикрон» штами эса бир қатор бошқа аломатлар билан ажралиб туради. Лондон Қироллик коллежи профессори Тим Спекторнинг сўзларига кўра, эмланганидан кейин «омикрон» штамини юқитириб олган беморларда кўнгил айниши ва иштаҳа йўқолиши кузатилган.

Шунингдек, беморларда нисбатан паст ҳарорат, бош ва томоқ оғриғи қайд этилган. Баъзи беморларда эса қайд қилиш ҳолатлари бўлган. Таъкидланишича, «омикрон»нинг асосий белгилари сифатида йўтал, заифлик, бурун оқиши ва битиб қолиши келтирилган.

Маълумот ўрнида, америкалик олимлар «омикрон» штамининг яширин даври неча кун давом этишини аниқлаганди.

Маълум қилинишича, коронавируснинг «омикрон» штами аломатлари SARS-CоV-2’нинг олдинги штаммлари аломатларидан эртароқ пайдо бўлиши мумкин.

Унга кўра, «омикрон»нинг инкубация (яширин) даври одатда, уч, максимал 1 ҳафтадан иборат. «Шунинг учун ҳам касаллик тезроқ тарқалади. Инкубация даврининг камлиги, штаммга тезроқ тарқалиш учун замин яратади», — дейди анестезиолог ва Жонс Ҳопкинс университети тиббиёт факультетининг реанимация бўлими шифокори Анита Гупта.

Унинг аниқлик киритишича, CОVID-19 синдромининг ривожланиш тезлигига кўплаб омиллар, жумладан, ёш, сурункали касалликларнинг мавжудлиги ва эмлашлар таъсир қилади.

Янги SARS-CоV-2 штами — «омикрон» биринчи марта ноябрь ойининг охирида Ботсвана ва Жанубий Африкада аниқланган. Унда патоген ҳужайраларни юқтириш учун зарур бўлган С-оқсилидаги ўнлаб мутациялар мавжуд. Тахминларга кўра, бу вариант дастлаб иммунитет танқислиги бўлган одамнинг танасида ривожланган.

Аввалроқ Британияда кўршапалакларда коронавируснинг янги тури аниқланганди. Шунингдек, россиялик олимлар қандай инсонлар коронавирусдан ҳимояланганини маълум қилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз