«Омикрон» штамининг организмда бир йилгача сақланиб қоладиган аломати маълум бўлди

«Омикрон» штамининг организмда 1 йилгача сақланиб қоладиган аломати маълум қилинди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

Фото: «CNN»

Россиянинг Урал федерал округи бош профилактологи, педиатр, тиббиёт фанлари доктори Сергей Токаревнинг айтишича, коронавируснинг аломатларидан бири бўлган миалгия инсон организмида бир йилгача сақланиб қолиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, миалгия бу мушак оғриғи бўлиб, нафақат «омикрон» штами, балки бошқа штаммлар билан боғлиқ аломат ҳисобланади. Аммо «омикрон» билан боғлиқ ҳолатда у касалликдан тузулгандан кейин ҳам организмда қолиши мумкин.

«Коронавирусдан кейинги синдромга миалгия, мушаклар кучсизланиши, чарчоқ, уйқусизлик, хотира ва диққатни жамлашнинг, таъм ва ҳид билиш қобилиятининг бузилиши киради ва бу шикоятлар узоқ вақт — бир неча ҳафтадан бир йилгача давом этади», — дейди Токарев.

Қайд этилишича, Москва шаҳар шифокорлар илмий жамияти бошқаруви раиси Павел Воробьёв ҳам ҳамкасбининг фикрига қўшилган.

«Миалгия бу аломатдир. Бу мушак оғриғи. Улар коронавируснинг барча вариантлари билан бўлган. Одатда, бу касаллик билан ўтиб кетади. Аммо миалгия коронавирусдан кейинги синдром ҳам бўлиши мумкин», — деган Воробьёв.

Эслатиб ўтамиз, Африкада коронавируснинг энг хавфли штами аниқлангани хабар берилганди. ЖССТ мазкур штамм сабабли фавқулодда йиғилиш ўтказиб, у дунёга таҳдид солишини ва вируснинг келиб чиқиш версиясини эълон қилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз