«Ўзгидромет» хизмати республика ҳудудида 25 декабрь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади ва 13–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–5 даража илиқ, кундузи 7–9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.