18:18 | 25.12.21 353

Рамзан Қодировнинг яна бир қизи медаль билан мукофотланди

Аввалроқ Чеченистон раҳбари иккинчи қизини «Республика олдидаги хизматлари учун» медали билан тақдирлаганди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи, республика Маданият вазирлигини бошқараётган Айшат Қодирова «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун» медали билан тақдирланди. Бу ҳақда «Грозний» давлат телерадиокомпанияси хабар берди.

Фото: Telegram / @Kadyrov_95

Маълум қилинишича, медаль Айшатга фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Чеченистон Республикасининг ижтимоий ва маданий ҳаётини ривожлантириш, чечен халқининг маданий ва тарихий меросини сақлаш ва оммалаштиришга қўшган улкан ҳиссаси, юқори касбий маҳорати, шунингдек, фуқаролик жамияти ва ҳукуматнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари учун берилган.

Худди шундай медаль Чеченистон таълим ва фан вазири лавозимини эгаллаб турган Хож-Бауди Дааевга ҳам топширилган. Бошқа нарсалар қаторида, мукофот Дааевга «Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Ахмат Хожи Қодиров йўлидаги кўп йиллик фидокорона фаолияти учун» берилган.

Айшат Қодирова 1998 йил 31 декабрда туғилган. У Чеченистон давлат университетини тамомлаган, 2016 йилдан буён «Firdavs» мода уйининг директори, 2020 йилнинг сентябридан Чеченистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлашни бошлаган.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қизи иккинчи қизи Хадижат Қодировани «Чеченистон республикаси олдидаги хизматлари учун» медали билан тақдирлаганди. Шунингдек, Рамзан Қодировнинг Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилгани ҳақида хабар берилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 924
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 432
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 498
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1799
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 789
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1180