Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, ҳудудда синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича «Uzbekistan GTL» заводининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ерда йилига умумий қиймати 1 миллиард доллар ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёлари ишлаб чиқарилади.

Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси яратилишида «Sasol» (Жанубий Африка), «Haldor Topsøe» (Дания), «Chevron» (АҚШ) ва «Honeywell» каби компанияларнинг илғор технологик ечимларидан фойдаланилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг учрашуви муносабати билан Россияга боради.