Тошкент–Андижон пулли автомобиль йўлининг қурилиши нега кечикмоқда?

Тошкент–Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси бир нечта омиллар ҳисобга олинмагани сабаб режалаштирилган вақтдан ортда қолди. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, бу лойиҳа ҳозир техник иқтисодий асос ишлаб чиқиш бўйича халқаро консалтинг компанияларни ёллаш босқичида. Асос 2022 йилда ишлаб чиқилиши кўзда тутилган бўлиб, қурилиш ишлари таҳминан 5 йил давом этади.

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, Тошкент–Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш 2019 йилнинг 29 апрелида маълум бўлган. Қурилиш Президент қарори билан тасдиқланган, 2019 йилда ишлаб чиқилиши лозим бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари рўйхатида назарда тутилган.

Унга кўра, 2019 йил июнь ойида Жаҳон банки билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузилиши, 2020 йил декабрь ойида эса тендер ғолиби эълон қилиниши ва битим имзоланиши керак эди. Шунингдек, қурилиш ишлари 2021 йилнинг август ойида бошланиши режалаштирилган. Шунга қарамай, мазкур йўл қурилиши 2021 йил декабрь ойигача ҳам бошланмади.

Агентлик берган маълумотларга кўра, қарорда консультантлар ёллаш ва техник иқтисодий асос тайёрлашга кетадиган вақт инобатга олинмаган. Шунинг учун ҳам лойиҳа ижроси белгиланган вақтдан ортда қолган. Қайд этилишича, консультант билан 2022 йил январь ойида шартнома имзоланиши кутилмоқда. Кейин 1 йил вақт мобайнида техник иқтисодий асос ишлаб чиқилади ва шундан сўнг ҳужжатлар тайёрланиб, тендер ўтказиш жараёни бошланади.

Мазкур лойиҳа учун Қамчиқ довонида алоҳида автомобиль йўли ва туннель қурилади. Йўлда ҳаракатланиш нархи эса қурилиш харажатлари, лойиҳанинг техник иқтисодий асослари тайёрланиши билан маълум бўлади.

Аввалроқ дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларидан ошиши, 340 километрлик йўл учун умумий қурилиш даври қурилиш кетма-кетлигига кўра 5−10 йилни ташкил этиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Жаҳон банкининг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йўлдан фойдаланишда енгил автомобиль ва енгил юк машиналар учун тахминий нарх 5 ва 7 АҚШ доллари, юк машиналари ва автобуслар учун 15 АҚШ доллари атрофида бўлади.

Дастлабки тадқиқотларга кўра, янги автомагистраль фойдаланишга топширилгандан сўнг Тошкентдан Андижонга саёҳат вақти тахминан 2 соатга қисқаради.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма