Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси «Толибон»га 800 минг долларни қайтаришдан бош тортди

Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси «Толибон» ҳаракати ҳукумати аввалроқ дипломатик ваколатхонага «хатолик билан» ўтказиб берган 800 минг долларни қайтариб бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар «Аsia-Plus» газетасига берган интервьюсида айтди.

Фото: «РИА Новости»

Таълидланишича, 16 декабрь куни «Толибон» ҳукумати Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси ҳисобига 800 минг долларга яқин маблағ ўтказгани маълум бўлган. Бу пул, биринчи тахминга кўра, Афғонистонда афғон қочқинлари болалари учун мактаб қуришга мўлжалланган. Тожикистонда қочқин болалар учун мактаб қуриш қарорини Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани 2021 йил март ойида Душанбега ташрифи чоғида қабул қилган.

Афғонистоннинг «Пажвок» ахборот агентлигининг тахминига кўра, «пул аввалги ҳукуматнинг сўнгги кунларида маош, суғурта ва элчихона харажатлари учун ўтказилган». «Толибон» ҳаракати Молия вазирлигининг Тожикистондаги дипломатик ваколатхонасига юборилган мактубида давлатнинг «Афғонистон банки»даги ҳисоб рақамига «имкон қадар тезроқ пулни қайта ўтказиб бериш»ни талаб қилган.

«Ҳаракат пулни қайтаришни талаб қилишга ҳақи йўқ, чунки Афғонистон элчихонаси Афғонистон Ислом Республикасининг расмий бўлими бўлиб, бу ерга турли пуллар келиб тушади, улар ҳақида эса ҳаракат савол беришга ҳақли эмас. Биринчидан, биз ‘Толибон’ни расман тан олмаймиз. Бошқа томондан, биздан пулни қайтаришимизни талаб қиладиган ‘Толибонʼ ким? Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси яна бир кичик Афғонистон бўлиб, бу ерда кўп одамлар яшайди ва ишлайди. Душанбеда 10 мингга яқин афғонлар яшайди ва ишлайди, биз уларга ёрдам бера оламиз», — деган Афғонистоннинг Душанбедаги элчиси.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати аъзолари ҳукуматни назоратига олгач, қанчалик ўзгаргани маълум бўлганди. Шунингдек, ҳаракат вазирларга нисбатан тақиқ қўйганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз