Эрдўғон қайси давлат ХХI асрнинг «ёрқин юлдузи»га айланаётганини айтди

Туркиянинг пухта ўйланган сиёсати уни «ХХI асрнинг ёрқин юлдузи»га айлантираётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таяниб, «Anadolu» хабар берди.

Фото: «Anadolu»

Унинг сўзларига кўра, мамлакат 2021 йил охири натижаларига кўра, ЯИМнинг юқори ўсиш суръатини намойиш этади.

«Туркия — ХХI асрнинг ёрқинлашаётган юлдузи, пухта ўйланган сиёсат туфайли пандемиянинг биринчи йилида иқтисодий ўсиши ижобий бўлган икки давлатдан бирига айланди», — дея таъкидлаган Эрдўғон Газиантеп вилоятидаги ҳукмрон партия амалдорлари олдида қилган нутқи давомида.

Қайд этилишича, жараён давомида Туркия президенти Адолат ва тараққиёт партияси мамлакат раҳбариятига келган 2002 йилда Марказий банк заҳиралари 27,5 миллиард долларни, Халқаро валюта жамғармаси олдидаги қарзи эса 23,5 миллиард долларни ташкил этганини таъкидлаган.

Ҳозирда Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Марказий банкнинг 120 миллиард долларлик заҳиралари бор, ХВЖдан эса қарзи йўқ.

«Туркия экспортининг йиллик кўрсаткичи рекорд даража — 221 миллиард долларга етди», — дея қўшимча қилган Туркия раҳбари.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзини дунё етакчилари ичидаги энг тажрибали эканини маълум қилганди. Шунингдек, у янги таҳдид ҳақида маълум қилганди.

Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради