Буюк Британиянинг Шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Барроу-ин-Фернес шаҳарчаси муниципал кенгаши томонидан ҳудуд ичида жойлашган Пил ороли қироли лавозимига ваканция эълон қилинди. Бу ҳақда «Manchester Evening News» хабар берди.

Фото: «Unsplash»

Маълум қилинишича, орол қирғоқдан тахминан 1 километр узоқликда жойлашган бўлиб, унинг майдони тахминан 20 гектарни ташкил этади, балиқчилар ва саёҳатчилар тўхтайдиган бар ва меҳмонхона мавжуд. Бундан ташқари, оролда бир нечта эски коттежлар ва ҳатто учта маҳаллий аҳоли бор.

Фото: «East News»

Қайд этилишича, оролда тож кийиш тартиби жуда оддий: номзод ёғоч тахтга ўтиради, унга эски қилич тақдим этилади, дубулға кийгизилади. Шундан сўнг қонуний монарх ўз лавозимини эгаллайди ва апрелдан сентябргача оролга паромда келадиган бир нечта сайёҳларни кутиб олиш масъулиятини ўз зиммасига олади.

Маълум бўлишича, охирги қирол 14 йил давомида бу лавозимни эгаллаган.

Аввалроқ Барбадос қиролича Елизавета II’ни давлат бошқарувидан расман олиб ташлаб, республикага айланганди. Елизавета II давлат раҳбари лавозимидан четлатилиши мумкинлиги маълум қилинганди.