18:31 | 26.12.21 153

Иордан дарёси Ғарбий соҳилида Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида тўқнашув содир бўлди

Ҳодиса оқибатида 300 дан ортиқ фаластинлик яраланган

Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида фаластинликлар билан Исроил ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Бу ҳақда «The Times of Israel» хабар берди.

Фото: «РИА новости»

Исроил армияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида жойлашган ҳарбий постга ҳужум қилинган. 19 киши ҳақиқий, 91 киши эса резина ўқлардан жароҳатланган. Қолганлари кўздан ёш оқизувчи газ таъсиридан жабрланган. Ўқдан жароҳат олганлар орасида 17 ёшли ўсмир ҳам бўлган. Исроил томонида бир аскар жароҳатланган, у ўзига отилган тошдан енгил жароҳатланган. Армия намойишчиларнинг тажовузкорлигига жавобан тартибсизликларни назорат қилиш учун ҳақиқий ўқлардан фойдаланган.

Қайд этилишича, томонлар бир-бирини зўравонликда айбламоқда. Фаластин Қизил Ярим ой жамиятининг хабарига кўра, воқеа оқибатида 301 нафар фаластинлик жароҳатланган.

Фаластинликларнинг сўзларига кўра, тўқнашувларга исроиллик кўчманчилар ҳужуми сабаб бўлган. Мавжуд вазият туфайли Таълим вазирлиги Борк минтақасида дарс ва имтиҳонларни бекор қилган.

Аввалроқ Исроил Ғазо сектори атрофида жангарилар мамлакатга кириб келишининг олдини олиш учун мўлжалланган, мустаҳкамланган хавфсизлик тўсиғи қуриб битказилганини эълон қилганди. Шунингдек, Исроил ҳужумларидан зарар кўрган Ғазода қайта қуриш ишлари қачон бошланиши маълум бўлган.