22:24 | 26.12.21 52

Маҳалла вазирлиги Бухорода халқаро лойиҳа доирасида пресс-тур ташкил қилди

Лойиҳа асосида коронавирус оқибатида зара кўрган аҳоли ижтимоий қўллаб-қувватланади

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан вазирлик ҳамда Корея ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган «COVID-19 пандемиясидан зарар кўрган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Қоракўл, Шофиркон ҳамда Когон туманларида пресс-тур ташкил этилди.

Фото: Маҳалла вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 2021 йил 17-центябр куни вазирлик ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси вакиллари томонидан умумий буджети 400 минг долларга эга, «COVID-19 пандемиясидан зарар кўрган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича меморандум имзоланган.

Мазкур келишув меморандуми асосида айни кунга қадар Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги «Хўжалар», Шофиркон туманидаги «Қалмоқон» ҳамда Когон туманидаги «Хўжа Якшаба» маҳаллаларида «Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари» ташкил этилган.

Фото: Маҳалла вазирлиги ахборот хизмати

Пресс-тур давомида мазкур ўқув марказларининг очилиш маросимлари ўтказилди. Унда Маҳалла ва оилни қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари, Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги директори Пак Сунжин ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, маҳалла фаоллари иштирок этди ҳамда марказларнинг бугунги кундаги аҳамияти, у ерда ўз билими ва малакасини оширган юртдошларимиз ҳаётидаги ўрни ҳақида фикр билдирди.

Қайд этилишича, ҳудуд аҳолиси ушбу касб-ҳунар ўқитиш масканларида компьютер саводхонлиги, бухгалтерия, аёллар сартарошлиги, тикувчилик, пазандачилик ҳамда уй ҳамширалиги йўналишлари бўйича ўқитилади.