Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 25 декабрь куни коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 25 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 143 нафарни ташкил этган. Шунингдек, қуйида касалланиш ҳолатлари вилоятлар кесимида очиқланган:

  • 11 нафари Андижон вилоятида;
  • 8 нафари Бухоро вилоятида;
  • 6 нафари Жиззах вилоятида;
  • 1 нафари Навоий вилоятида;
  • 4 нафари Наманган вилоятида;
  • 18 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 8 нафари Фарғона вилоятида;
  • 11 нафари Хоразм вилоятида;
  • 34 нафари Тошкент вилоятида;
  • 40 нафари Тошкент шаҳрида.

Маълум бўлишича, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1479 нафарни ташкил қилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ковид билан касалланиш кўрсаткичи сезиларли даражада пасайгани бўйича маълумот берилганди.