Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 26 декбарь куни юк машинасида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 08:55 атрофида Қарши–Ғузор автомобиль йўлининг 6-километрида содир бўлган. Аниқланишича, воқеа жойига шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та экипаж етиб бориб, тахминан соат 09:30 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Оқибатда ушбу машина тўлиқ зарар кўрган. Транспорт воситаси чироқчилик 33 ёшли фуқаро Н.С.га тегишли бўлган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Бунда ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Аввалроқ Самарқандда юк машинаси қисқа туташув оқибатида ёниб кетгани хабар қилинганди.