Россиялик иммунолог ковиддан тузалганларни спорт билан шуғулланиш хавфидан огоҳлантирди

Россиялик иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючков ковиддан тузалганларни спорт билан шуғулланиш хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақда мутахассис «Ura.ru»га берган интервьюсида гапирди.

Фото: «CNBC»

Унинг сўзларига кўра, баъзи одамларда коронавирусдан кейин миокардит ривожланади, шунинг учун улар юрак хуружи хавфи туфайли икки ой давомида жиддий жисмоний фаолиятдан воз кечиши керак бўлади.

«Одамларнинг сезиларли фоизида миокардит, кекса одамларда эса перикардит ривожланади. Аммо миокардит юрак мушагининг яллиғланиши билан боғлиқ. Муаммо шундаки, у дам олишда, оғир ҳаракат бўлмаган пайтда ўтиб кетади. Агар оғир жисмоний ҳаракат қилинадиган бўлса, жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин, масалан, аритмия, юрак хурижи каби», — дейди шифокор.

Шу билан бирга, Крючков енгилроқ жисмоний фаоллик, хусусан, очиқ ҳавода сайр қилиш, енгил югуриш ковиддан тузалганларнинг тикланиши учун фойдали бўлишини таъкидлаган.

Аввалроқ америкалик олимлар ўрмон ёнғинларининг тутуни коронавирусга чалинган одамларда касалликка қарши иммунитетни сезиларли даражада пасайтиришини маълум қилганди. Шунингдек, коронавирусдан ўлим ҳолати эмланмаганларда неча марта кўпроқ учраши айтилган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз