11:16 | 26.12.21 145

Самарқандда юк машинаси қисқа туташув оқибатида ёниб кетди — видео

ЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди

Самарқанд шаҳрида 26 декабрь куни юк машинсида қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 04:00 атрофида шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида юзага келган. Аниқланишича, Тошкент–Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган машинанинг юкхонасидаги музлатгичда қисқа туташув сабаб автомашина ёниб кетган. Ёнғин транспорт воситасининг кабина қисмига ҳам таъсир этган.

Оқибатда тан жароҳати олган фуқаролар бўлмаган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда «Matiz» қисқа туташув оқибатида ёниб кетгани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкентда «Lacetti» билан тўқнашган «Nexia» ёниб кетганди.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42